Шундан буён Каспий соҳилидаги 5 та давлат – Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Россия ва Туркманистон халқлари бу санани Халқаро каспий куни сифатида нишонлайди.

Теҳронда имзоланган конвенция Каспий денгизи минтақасини муҳофаза қилиш бўйича умумий талабларни ўз ичига олади ва бунинг учун зарур институционал механизмларни яратишни назарда тутади.

Экологик сана Евросиёнинг жадал ривожланаётган саноат, транспорт ва курорт марказида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бу соҳада беш мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва экологик таълимни тарғиб қилиш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 11-12 август кунлари Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳри яқинидаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида “Каспий денгизи: халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш самаралари” мавзусида биринчи Каспий иқтисодий форуми бўлиб ўтган эди.

Шу форумда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этган.