Бугун маҳаллий вақт билан соат 8.00 да (Тошкентда соат 10.00) Беларусияда Президент сайловида овоз бериш бошланади, дея хабар беради “Дунё” АА мухбири.

5767 сайлов участкаси сайловчилар учун очиқ бўлади, уларнинг 44 таси мамлакат ташқарисида. Овоз бериш 20.00 гача давом этади.  

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, овоз бериш учун рўйхатларда 6 миллион 844 минг 932 сайловчи ва республикадан ташқарида 5 минг 319 Беларус фуқароси киритилган. 4 августдан 8 августгача бирон бир сабабага кўра ёки 9 августда буни қила олмайдиган сайловчилар томонидан муддатидан олдин овоз беришда иштирок этганлар 32,24 фоизни ташкил этди.

Сайлов бюллетенларида бешта президентликка номзодларнинг номлари келтирилган: Андрей Дмитрев, Анна Канопацская, Александр Лукашенко, Светлана Тихановская ва Сергей Черечень.

Сайловларнинг дастлабки натижалари  10 август куни эрталаб эълон қилиниши тахмин қилинмоқда.