Учрашувда Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий сиёсат, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг иқтисодиёт, минтақада хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда Афғонистонда мустаҳкам тинчликка эришишга кўмаклашиш йўналишларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.