8 май куни Мудофаа вазирлиги ҳарбий бўлинмаларининг Тошкент кўчалари бўйлаб тантанали юриши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад — Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини оширишга қаратилган, дейилади хабарда.

Ҳарбий хизматчилар ҳаракатланиш йўналиши қуйидача ташкил этилади: Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) — Чорсу бозори — Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) — Халқлар дўстлиги санъат саройи (Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) — Magic City парки (Фурқат кўчаси).

Ҳарбий хизматчилар юриш пайтида тўхтайдиган Magic City паркида ҳарбийлар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари бўлади.

Пиёда юриш соат 14:00 да Ғалаба боғи мажмуасидан бошланади.