Истеъдодли теннисчимиз мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси сифатидаги илк турнирини Македонияда ўтказади. Ҳамюртимиз ушбу давлат пойтахти бўлмиш Скопье шаҳрида ташкил этилаётган "Фьючерс" турнирининг асосий тўрида ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Бугун Ҳумоюн Султонов илк давра учрашувида сербиялик Душан Обрадовичга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан тахминан соат 16:40 да бошланади.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Cултонов ATP рейтингида 370, Обрадович эса 1007-ўринни эгаллаб турибди.