Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 32-34° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.