Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили Нодирбек Абдусатторов (2713) “Мастерс” ва Жавоҳир Синдоров (2654) “Челленжер” гуруҳларида иштирок этмоқда. Бугун шахматчилар нуфузли турнирнинг 5-тур беллашувларида дона суради. Унда Нодирбек Абдусатторов норвегиялик таниқли гроссмейстер Магнус Карлсенга (2859), Жавоҳир Синдоров эса бразилиялик Луис Паоло Супига (2608) қарши баҳс олиб боради.
Айни пайтда Абдусатторов 4 турдан сўнг ўз гуруҳида 3 очко билан иккинчи, Синдоров эса 2.5 очко билан тўртинчи поғонада кетмоқда.