Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, беқарорлик фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° ни, шимолда 23-28° ни ташкил этади. 

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 34-36° бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.