Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 2-7 даража илиқ, шимолда 0-5 даража совуқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2 даража совуқ, 3 даража илиқ оралиғида бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.