Бугун, 6 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб Андижон, соат 21:00 дан бошлаб эса Фарғона ва Намаган вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилиши қайта тикланади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.