Бугун, 21 август куни таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудлари вақтинча электр энергия таъминотидан узилади, дейилади хабарда.
Қуйидаги ҳудудларда электр энергия таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Соат 9:00 дан 15:00 гача:
– «Бошлиқ» МФЙда қисман;
Соат 10:00 дан 15:00 гача:
– «Олтинтепа» МФЙда қисман.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.