Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган ушбу спорт анжуманининг очилиш маросими бугун, 24 август куни Тошкент вақти билан 15:00 да бўлиб ўтади.  

Маросимда Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдори сифатида пара енгил атлетика бўйича икки нафар спортчимиз – Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова иштирок этади.  

 25 август куни Паралимпия баҳслари бошланади.  

Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларида 5 мингга яқин пара атлет 540 та медаллар тўплами учун кураш олиб боради. Мазкур мусобақада мамлакатимиздан 48 нафар паралимпиячи 8 та спорт тури – пара енгил атлетика, пара сузиш, пара дзюдо, пара таэквондо, пара ўқ отиш, пара пауэрлифтинг, пара каноэ ва пара эшкак эшиш бўйича иштирок этади.