Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида таэквондо WТ бўйича якуний гран-при бошланади. Мазкур гран-прида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили иштирок этади. Кеча мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унга кўра, ҳамюртларимиз турнирни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-68 кг: Улуғбек Рашитов – Нимрод Кривишкий (Исроил),

-80 кг: Шуҳрат Салаев – Фирас Катоуси (Тунис),

-80 кг: Никита Рафалович – Раул Гарсия (Испания),

+67 кг: Светлана Осипова – Нафия Куш (Туркия).