Йилнинг сўнгги "Мастерс"ида Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар аъзоси ҳам баҳсларга киришади. Бугун 5 нафар дзюдочимиз мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Бугун курашадиган дзюдочиларимиз:

-60 кг: Дилшодбек Баратов - Дэвид Пулкрабек (Чехия)

-66 кг: Сардор Нуриллаев - Хуан Постигос (Перу)

-66 кг: Муҳриддин Тиловов - Алберто Мартин Гайтеро (Испания)

Аёллар:

-52 кг: Сита Кадамбоев - Анжелика Дельгадо (АҚШ) 

-52 кг: Диёра Келдиёрова - Фабьен Кочер (Швейцария)/Йерин Жанг (Ж.Корея).