Ўзгидрометнинг маълум қилишича, шу йилнинг 12-15 август кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундуз кунлари ҳаво 37-40 даражагача, жанубда 42-43 даражагача исийди.

15 август куни салқин ҳавонинг яна бир қисми Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига кириб келади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 28-33 даражагача пасаяди.

16 август - жума куни насбатан салқин ҳаво шарққа томон ҳаракатлана бошлайди ва ҳаво ҳароратининг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кундузи 33-36 даража, шимоли-ғарбий ҳудудларда 28-33 даража атрофида, республика жанубида 40 даражагача бўлади.

Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 13 ва 15 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда, шунингдек, 15-16 август кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Пойтахтимизда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 16 августда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечалари 22-25 даража, кундуз кунлари 12-15 августда 37-39 даража, 16 августда 34-36 даража бўлади.