Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz сайтида 25 июнгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

1-босқичда фанлар мажмуаси, таълим тили, тест топшириш ҳудуди танланади.

2-босқичда кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида ОТМ, бакалавриат таълим йўналиши, таълим шакли, танлов устуворлиги танланади.

Тест синовида иштирок этувчилар фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди.

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжат топширувчилар эса таълим тили, тест ҳудуди, танланган йўналиш ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган олийгоҳни белгилайди. Кириш имтиҳонлари июль–август ойларида бўлиб ўтади.

Иккинчи босқичда абитуриентлар имтиҳонлар тўлиқ якунланганидан кейин 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат йўналиши, таълим шакли ва танлов устуворлигини танлайди.

Тест натижалари имтиҳондан кейинги куни маълум бўлади. Талабаликка тавсия этилганлар рўйхати эса қабулнинг иккинчи босқичи тугагач, бир ҳафта ичида эълон қилинади.

Техникумларда таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентлар олийгоҳларга қабулнинг якуний натижалари чиққач, 10 кун ичида техникум, касб ёки мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлайди. Уларнинг натижалари ҳам бир ҳафта ичида маълум қилинади.

Қулайлик яратиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда барча олий таълим ташкилотларида «Қабул–2026» штаби фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, фуқаролар 1006 ва 1195 ишонч телефонлари ёки @EduuzUniversalBot орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.