Касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларда (Адлия вазирлигининг юридик техникумларидан ташқари) ўқишни кўчириш юзасидан аризалар 20 июлдан 10 августга қадар қабул қилинади.

Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар таълим муассасасида ташкил этилган Ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • ариза (ўқувчи ёки вояга етмаган бўлса унинг ота-онаси томонидан);
  • профессионал таълим муассасаси томонидан берилган академик маълумотнома;
  • ўқувчининг курсдан курсга ўтганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.