Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан, карантин чоралари юмшатилиши муносабати билан 2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат этилган.

Бунда тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш учун 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган.