Унда мавзуга доир илмий маърузалар тингланади, шунингдек, мутахассислар ва талаба ёшлар иштирокида муҳокамалар ўтказилади.
Маълумот учун, Агентлик буюртмасига биноан сўнгги йиллар аёллар мавзусига бағишланган “Аёл қалби”, “Аёл қисмати”, “Тутқунлик”, “Опа”, “Фариданинг икки минг қўшиғи”, “Рангсиз тушлар”, “Илҳақ” каби кинокартиналар суратга олинган.