Куни кеча кенг қамровда қурилиш-бунёдкорлик ишлари давом эттирилаётган “Bukhara City” замонавий турар жой ва савдо мажмуасида 77-лотдаги, кўп қаватли «IT Park» муҳташам иншооти қурилишининг тамал тоши қўйилди. Ҳозирда умумий майдони 14 минг 415 метр квадратга тенг ҳудудда парк иншооти қурилиши 35 минг метр квадратда пойдевор тиклаш ишлари бошланмоқда.
Бу борада маҳаллий сармоядор субъект––“Buxoro Agroklaster” МЧЖ мутасаддилари билан келишув битими ўтган йил 2 мартида имзоланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 11 миллион АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.