Z Flip3 — бу “букиладиган” телефон. Янги модель қўлдан фойдаланмаган ҳолда селфи қилиш ҳамда ўчириб-ёқиш тугмасини икки марта босиш орқали мураккаб вазиятларда фото ҳамда видеоларни тасвирга олиш имконини беради. Компания вакилларининг таъкидлашича, смартфон YouTubeда роликлар ёки ТВ-шоуларни кўришга жуда қулай.

Мазкур смартфон очилган ҳолатда китобчани ёдга солади. Қурилма 7,6 дюймли Infinity Flex экран ва S Pen стилусига эга бўлди. Смартфон дисплейи камроқ энергия истеъмол қилган ҳолда 29 фоизга ёрқинлашган.

Иккала смартфон ҳам беш йил давомида стандарт фойдаланиш орқали 200 минг марта букланишга бардошли. Z Fold3 моделига сиғими 4400 мА/соат, Z Flip3 эса 3300 мА/соат аккумулятор ўрнатилган.

Samsung ҳозирда янги қурилмалар учун олдиндан буюртмалар қабул қилишни бошлаган, улар 10 сентябрь куни сотувга чиқади. Galaxy Z Fold3 5G нархи 2180, Galaxy Z Flip3 эса 1225 доллардан бошланади.