Темир йўл соҳасида рақамлаштириш ва операцион самарадорликни ошириш ҳисобига юк ташиш муддатлари 40 фоизга қисқарди.

Муҳими, станцияларда юкларни тўловсиз тушириш вақти 2 соатдан 3 кунга узайгани учун тадбиркорлар йилига 57 миллиард сўм тежаяпти.

Авиация соҳасида ҳам хусусий секторнинг роли ошиб бормоқда. Бугунги кунда хусусий авиакомпаниялар сони 14 тага етди. Қўшимча 6 та юк ва 16 та йўловчи ҳаво кемаси олиб келинди.

Бухоро, Наманган аэропортлари хусусий бошқарувга берилди, Андижон ва Урганч аэропортлари бўйича тендер давом этаяпти.