Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Саидов Ғафур Нормуродович вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 44 ёшли Ғафур Саидов 2000 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди.

Бухоро вилоят онкология диспансери бош врачи, Республика нейрохирургия илмий маркази директори ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 

У шу кунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.