Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 март куни соат 02:20 да Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» йўл патруль хизмати масканида «Бухоро-Тошкент»йўналишида ҳаракатланиб келаётган бухоролик У.Б. бошқарувида бўлган ГАЗ русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида жами 1000 кг лаҳм гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, автомобиль юкхонасига ортилган гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария ҳужжатларисиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли бўлган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг жорий йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган.

 Шундан сўнг, гўшт маҳсулотлари ёқиш йўли билан йўқ қилинган.