Унда вилоят ҳокими ўринбосари М. Ҳамраев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А. Яхшиев, Халқ таълими вазирлиги вилоят бошқармаси ҳамда бириктирилган ҳомий корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Мактабда замонавий информатика ва робототехника хоналари, рақамли кутубхона ташкил қилинди. AT «Алоқабанк» Бухоро филиалининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан хоналар замонавий таъмирланиб, сўнгги русумдаги компьютер техникалари, интерактив сенсорли доскалар, 3D принтер ва ардуино қурилмалари билан таъминланди.

Илм масканида бу каби имкониятлар ўқувчиларнинг «Бир миллион дастурчиси» йирик лойиҳасида иштирок этиб, дастурлаш йўналишида ҳам ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.