Кўп минг йиллик тарихга эга қадимий воҳамизда асрлар оша шаклланган деҳқончилик маданияти, хусусан, полизкорлик мактаби анъаналари 1996 йилдан буён катта уюшқоқлик билан ташкил этиб келинаётган “Қовун сайли”ни “Кўкча”, “Амири”, “Новвоти”, “Бўрикалла”, “Кампирчопон”, “Даҳбеди”, “Шерози”, “Тошлоқи”, “Гулоби”, “Баргинай” каби ўттизга яқин бир-биридан хушхўр нав билан бойитди ва оммалаштирди. Бу сайлда вилоятнинг барча туманидан келган 400дан зиёд фермер хўжалиги томонидан танти деҳқонларимиз меҳнати маҳсули -–1 минг 800 тонна қовун-тарвуз шаҳарликлар дастурхонига тортиқ қилинди.
Бундан ташқари, турли мева-сабзавотлар, асалчилик маҳсулотлари савдоси ҳам ташкил этилди.