Бухоро вилояти, ФВБ Матбуот хизматига кўра, ёнғин натижасида қурилманинг 24 кв.м том ва девор пластик қопламалари ёнган. Ёнғин жойига 2 та қутқарув автоэкипажлари жалб этилиб, ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 кв.м майдони ва Тенге банкка қарашли банкоматлар тўлиқ (4 дона) сақлаб қолинган.
Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.