Дастлаб вилоят раҳбари хорижлик меҳмонларга Бухоронинг туризм салоҳияти, инвестицион жозибадорлиги, географик нуқтаи назардан қулай ҳудудда жойлашгани, қишлоқ хўжалиги, табиий бойликлари, саноат зоналари ҳамда инвесторларга яратиб берилган имкониятлар хусусида маълумот берди.

Бухорода электромобиль сотиш шахобчаси очилади
Бухорода электромобиль сотиш шахобчаси очилади

Шундан сўнг Муҳаммад Шукри Осман ҳамда Далиа Алкатири хоним ўз компаниялари ҳақида маълумот беришди. “ALPHA INDERA” компанияси таркибида бир нечта бизнеслар бор. Биринчи бизнеси примиум класс автомашиналари импорти билан бошлаган. Ундан кейин ҳар хил йўналишларга инвестиция олиб кира бошлаган ҳамда барчасини ягона компания қилиб бирлаштирган. Хусусан, компания таркибида электромобиль савдоси, нефть-газ, туризм ва IT-технологиялари соҳасида ҳам йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Бухорода электромобиль сотиш шахобчаси очилади
Бухорода электромобиль сотиш шахобчаси очилади
Бухорода электромобиль сотиш шахобчаси очилади

Малайзия компанияси вакиллари томонидан тузилмавий бўлинмалар орқали қимматли қоғозлар бозоридаги хизматларни (суқуқ) тақдим этиш таклифи билдирилди.

Бухорода электромобиль сотиш шахобчаси очилади

Шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар йўналишлардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Учрашув якунида ҳамкорликнинг дастлабки босқичи сифатида Бухоро шаҳрида турли русумдаги электромобиллар савдосини ташкил этиш бўйича савдо шахобчаси очиш таклифи маъқулланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати