Муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ва 25, 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун айбли деб топилиб, озодликни чеклаш тарзидаги жазо муддатини ўтаётган Ғиждувон тумани "А.Қодирий" маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.К. ўзига нисбатан қўлланилган жазодан тегишли хулоса чиқармади. У ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Қоровулбозор тумани "Имом Бухорий" маҳалласида яшовчи Д.О.нинг ишончига кириб, вилоят ички ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бошқармасида юқори лавозимларда ишлайдиган мансабдор танишлари орқали, унинг ўғлини ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйиш учун 45 миллион сўм нақд пулларини қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.К.га нисбатан Қоровулбозор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати