Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти Қоракўл тумани "Эски-қалъа" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-76-сонли автомобиль йўлнинг 1-км.да О.М. бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли автомобиль Қоракўл тумани марказидан Автобошбекат томон ҳаракатланиб бораётган вақтида 15-сонли ИДУМ тўғрисида жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўзига нисбатан ўнгдан чапга ўтаётган, икки нафар пиёдани уруб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида бир нафар пиёда олган тан жароҳатлари туфайли Қоракўл туман касалхонасида вафот этган. Иккинчи пиёда ҳозирги кунда касалхонада даволанмоқда.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчига нисбатан шу куннинг ўзида ҳолат юзасидан Ўз. Рес. ЖК. нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳайдовчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.