Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилшича, мазкур бизнес учрашувлар давомида Туркманистоннинг Ўзбекистонга яқин қўшни вилоятларидан ташриф буюрган 60 нафардан ортиқ ишбилармонлар вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг ҳудудларидан жалб этилган 260дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўзаро савдо, инвестициявий ҳамда технологик ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Бизнес учрашувлар якуни бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий йўналишларда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, ҳамда ташқи савдо контрактлари имзоланди.