Фестиваль илк куни иштирокчилар ва хорижий ва маҳаллий меҳмонларнинг «Арк» қўрғонидан «Лаби ҳовуз» мажмуасигача бўлган масофада тантанали юришларидан бошланиб, «Лаби ҳовуз» мажмуасида фестивалнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилади.
Мазкур фестиваль доирасида қадимий тоқлар ёнида фольклор жамоалар чиқишлари, «Нодир Девонбеги» мадрасаси, «Тими Абдуллахон», «Тоқи Саррофон», «Тоқи Телпакфурушон» ва «Тоқи Заргарон» мажмуаларида зардўзлик, кандакорлик, темирчилик, ипак гиламлари, каштадўзлик, кандакорлик, бадиий ва миниатюра санъати борасидаги маҳорат дарслари намойишлари, «Долон» ва «Ҳақиқат» майдонлари, «Пойи калон» мажмуасидан «Арк» қўрғонигача бўлган ҳудудда эса ипак ва шойи маҳсулотлари, миллий ва хорижий ҳунармандлар ишлари ва турли зираворлар савдоси кўргазмаси, Болалар рақс фестивали, «Мирзо Улуғбек» мадрасаси ҳудудида «Палов сайли» миллий таомлар танлови, Тасвирий ва амалий санъат миллий галереяси ва сураткашлар кўргазмаси, «Арк» қўрғонида миллий спорт ўйинлари намойиши, «Кўкалдош» мадрасаси ҳудудида маҳаллий ва хорижий дизайнерлар иштирокида « Silk end spices fashion days» махсус модалар намойиши, иллюзия томошалари ва гала-консерт намойиши, «Пойи калон» мажмуасида Ўзбек миллий симфоник оркестрининг консерт дастури, «Афтер Партй» ББС муаллифлик қоʻшма модалар ва иллюзия томошалари намойиши, «Мақом оқшоми»
Сўнгги кун якунида эса «Арк» қўрғони ёнида 3D mapping намойиши ҳамда фестивалнинг ёпилиш маросимига бағишланган гала-концерт бўлиб ўтади, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.