У ерда шаҳар тарихи, табиати ва тасвирий санъатини акс эттирувчи 125 минг экспонатдан иборат 6 та экспозицияни ташкил этиш режалаштирилган. Музей Букҳара Cитй бизнес маркази лойиҳаси доирасида қурилади.

У Шарқнинг қадимий ёдгорликлар намунасидаги гумбаз шаклида барпо этилади. Музей ўзига хос меъморий эчими ва жиҳозланиши билан бошқа музейлардан фарқланади.

Музейда асосий бинолардан ташқари конференция зали, захира фондлари хоналари, фитобар ва идоралар ҳам яратилади. Қурилиш ишлари 2021 йилда бошланиши режалаштирилган.