Раҳбар кадрлар жамият тараққиётида муҳим ўрин тутади. Унинг юқори малака ва касбий билимлари, профессионал маҳорати фаолият самарадорлигига хизмат қилади. Бу тоифа раҳбарлар халқнинг ҳам кайфиятини яхшилаб, уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди.
Айни мақсадда Бухоро вилоятида ҳам алоҳида режа-график асосида ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда тегишли соҳалар бўйича вилоят бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари билими ва салоҳияти комплекс баҳолаш тизими орқали синовдан ўтказилмоқда.
Ушбу тизим орқали раҳбар кадрларнинг билим тести, психологик ва бошқарув маҳорати, шунингдек уларнинг стрессга бардошлилигини синовдан ўтказиш имконияти мавжуд.
Жараён республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.