"Юртимиз  миқёсида давом этаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли  йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, 766/765-сонли  "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишидаги  “Афросиёб”  юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари қатновлари  2023 йилнинг  16,17,18,19,20 январь кунлари 5 та рейси бекор қилинади. 

Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади. 

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ раҳбарияти йўловчилардан мазкур  вазиятни тўғри баҳолаб, тушунишларини ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди", — "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати.