Жорий йилнинг 17 -19 ноябрь кунлари Австриянинг Вена тиббиёт университети профессори, Европанинг етакчи кардиожарроҳи, аорта аневризма дастури директори МАРЕК ЭРЛИХ иштирокида РШТЁИМ Бухоро филиалида семинар-тренинг, маҳорат дарслари ўтказилади, профессионал консультациялар ва очиқ юракда операциялар амалга оширилади.

Акция доирасида барча диагностик текширишлар: УТТ диагностика, эхоКГ, допплерография, эКГ, велоергометрия, суткалик ХОЛТЕР мониторинги, коронар ангиография ва қон таҳлиллари бепул ўтказилади.

Яна бир қулайлик: текшириш натижасида беморларда касалликлар аниқланса, стационарда ётиб даволаниш, шифо ўрни ва овқатланиш ҳам бепул тарзда ташкил этилади.

Юракда, юрак клапанларида, аортада ва бошқа томирларда патология мавжуд бўлган беморлар РШТЁИМ Бухоро филиалига ҳозирдан мурожаат қилишлари керак бўлади.