— Бугунги йўқловдан кўнглим тоғдай кўтарилди, — дейди Бухоро тумани “Шергирон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, иккинчи гуруҳ ногирони Ҳасан ота Шаропов. — Яқинларинг сен учун қайғураётганини ҳис қилсанг, бор ташвишни унутасан. Бахтимиз шуки, деярли ҳар ой мутасадди ташкилотлар ҳолимиздан хабар олиб туради. Инсон қадри юксак бўлган давлатда яшаётганимга шукр қиламан.
Таъкидлаш керак, фонд ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тадбирида Ҳасан ота Шароповга ногиронлик аравачаси совға қилинди. Ойлик доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда. Бухоро ва Когон шаҳарларида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан кам таъминланган, нафақадаги устоз-мураббийларларнинг ҳолидан хабар олиш режалаштирилган.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати