Бухоро вилояти халқ таълими бўлимининг хабарига кўра, Ромитан туманидаги 33-умумтаълим мактаби битирувчиси — Бахтиёр Карвонов олий таълим муассасасига кириш учун ўтказилган тест синовларида 70 та тест топшириқларининг барчасини тўғри бажариб, 189 баллни тўплаган ва Президент грантини олишга номзодлар қаторидан жой олган.
У 2020-2021 ўқув йилида фан олимпиадасининг Республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб, совриндор сафидан ўрин олган. Шунингдек, Ромитан ХТБ томонидан ўтказилган "Иқтидорли ўқувчилар" танловида олий ўринни қўлга киритиб, туман ҳокими стипендиясига сазовор бўлган.