Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Афғонистондаги вазият бўйича мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро қизиқиш билдирдилар.
Шу нуқтаи назардан, Венди Мортон 2021 йил 16 июлда Тошкентда бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциясига юқори баҳо берди.
Халқаро ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида томонларни қизиқтирган икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.