Унда икки мамлакат олий ўқув юртларининг масъул вакиллари ҳам иштирок этди.

"Дунё" ААнинг таъкидлашича, Буюк Британия томони Ўзбекистоннинг таълим соҳасини ривожлантириш бўйича стратегик ёндошувларига юқори баҳо бергани баробарида Сандерленд университети Навоий давлат педагогика институти билан Британиянинг сифат андозалари асосида инглиз тилини профессионал даражада биладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр эканини ҳам маълум қилди.

Музокаралар якунлари бўйича қатор йўналишлардаги келишувларни амалий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ этишни кўзда тутадиган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Сандерленд университети вакиллари томонидан Навоий давлат педагогика институти раҳбарияти Буюк Британияга таклиф этилар экан, истиқболда мамлакатимиз олий ўқув юртлари билан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга сафар уюштиришга ҳозирлик ҳам билдирилди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, 1901 йили ташкил топган Сандерленд университети дунёнинг энг яхши университетлари бўйича «Times Higher Education» рейтингидаги 200 олий ўқув юрти рўйхатидан жой олган.