Синоптиклар асосий хавф ортда қолганини айтишган бўлса-да, сув сатҳи ниҳоятда баланд бўлгани сабабли мамлакатнинг айрим ҳудудларида сув тошқини ҳақида огоҳлантиришлар ўз кучида қолмоқда.
Мамлакат транспортидаги узилишлар якшанба куни темир йўл ва автомобиль йўлларида “48 соатлик тартибсизлик” дан кейин давом этиши кутилмоқда.
Аввалроқ Буюк Британия об-ҳаво хизмати Шотландияга яқинлашиб келаётган “Бабет” тўфони туфайли энг юқори – қизил огоҳлантириш даражасини эълон қилган эди. Маҳаллий ҳукумат яқинлашиб келаётган тўфон фонида минтақа шарқидаги бир неча туман аҳолисини уйларидан эвакуация қилишга чақирди, деб хабар беради ria.ru.