Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Андижон вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари томонидан ҳақиқатда ишламаган ходимларга ойлик маоши тўлаш ҳамда асоссиз мукофот пуллари ва қўшимча устамалар тўлаб берилиши натижасида
239,1 млн. сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.