Учрашувда Ўзбекистоннинг “Зарафшон дарёси ҳавзасида иқлимга чидамли интеграциялашган сув ресурсларини бошқариш“ (CR – IWRM-ZRB ) лойиҳаси доирасида институт билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ва эришилган дастлабки натижалар тўғрисида музокаралар бўлиб ўтди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, томонларнинг келишувга биноан институт лойиҳанинг расмий ҳамкори бўлиб, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари чегараларидан оқиб ўтадиган сув ҳавзлари бўйида сувдан фойдаланиш, ер ости ва ер усти сувларининг ҳолати, иқлим ўзгаришининг таъсирларини ўрганиш, маълумотлар тўплаш, таҳлил қилиши мумкин.
Учрашув якунида лойиҳанинг кейинги босқичида биргаликда олиб бориладиган ишлар ва вазифалар юзасидан 2027 йилгача ҳамкорлик шартномаси имзоланди.