Бунинг учун абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида мазкур сертификат маълумотларини тизимга киритадилар ва уларнинг сертификатлари мутахассислар томонидан текширилади.

Жорий йилги абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жараёнида абитуриентлар томонидан 29 мингдан зиёд чет тили сертификати тизимга юкланди.

Сертификатлар Давлат тест маркази мутахассислари томонидан текширилганда 955 та сертификат талабга жавоб бермаслиги аниқланди (уларнинг аксарияти чет тили сертификати эмас).

Шунингдек, 56 та сертификат қалбаки эканлиги аниқланиб, бу бўйича тегишли маълумотлар тайёрланган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Қалбакилаштирилган сертификатларнинг 44 таси IELTS, 9 таси миллий, 2 таси HSK, 1 таси TOEFL iBT сертификатидир.

Қайд этиш керакки, жорий йилда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга (сертификатлари тасдиқланган) абитуриентлар сони 28 116 тани ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 17 468 тага ёки 2,6 баробарга кўп (2021 йилда 10 648 та).