Тест синовлари инглиз, немис, корейс, турк ва араб тилларидан Б1, Б2 ва C1 тилни билиш даражалари бўйича ўтказилди.
Унда жами 156 нафар талабгордан 143 нафари иштирок этди, 13 нафари эса тест синовларида қатнашмади.

Тест синовлари санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилди.
Тест синовларида иштирок этган талабгорлар учун гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 23-октябр куни бўлиб ўтади.