Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “UzАvto Motors” АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, “S.c.” МЧЖ раҳбари М.Ю. ва иш юритувчи С.Б. “OLX” интернет сайтида “UzАvto Motors” АЖ томонидан ҳали контрактацияси бошланмаган “Chevrolet Onix” русумли автомобилини 160,4 миллион сўмдан сотилаётгани ҳақида эълон бериб, харидор Ш.га ушбу автомобилни 2023 йилнинг 31 январь кунига қадар етказиб бериш эвазига 160,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.