Унда бўлиб ўтган ташриф давомида Чехиянинг қатор компаниялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтгани қайд этилар экан, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти билан "Skoda Group" компанияси ўртасида Ўзбекистонга 30 та кўп ўриндиқли электр поезди етказиб бериш бўйича умумий қиймати 320 миллион евро миқдорига тенг шартнома имзолангани маълум қилинган.
"Мазкур шартнома Чехия компанияларига Ўзбекистон томонидан берилган энг катта буюртма бўлиб, у Чехия ва Европа Иттифоқи компанияларининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозорида аҳамияти катта эканлигидан далолатдир", деб ёзади нашр.
Журналнинг хабар беришича, "Skoda Group" концернининг Пльзене шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида бўлиб ўтган шартнома имзолаш маросимида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Чехия Республикаси транспорт вазири Мартин Купка иштирок этишди.
Эндиликда "Skoda" компанияси "Ўзбекистон темир йўллари"га Латвия ва Эстония темир йўл операторлари томонидан ишлаб чиқарилаётган кенг калибрли электр поездларини етказиб беради. Буюртмани ишлаб чиқариш кейинги йили амалга оширилади. Лойиҳа Чехия банклари томонидан EGAP суғурта экспорт агентлиги кўмагида молиялаштирилади.