Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилишича, 7 октябрь тахминан соат 21.00 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида «Lacetti» русумли автомобиль дарахтга бориб урилган.

Аниқланишича, мазкур автомашинани (давлат рақами 01 Z 202 ХА) 21 ёшли Одилхўжа исмли шахс ишончнома асосида бошқариб борган.

Ҳодиса сабаблари аниқланишда давом этилади. ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.