Тадбирда Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари, давлат ва жамоат арбоблари, фахрийлар ва ёшлар иштирок этишди.
Маълумотларга кўра, Чилонзордаги дастлабки мавзелар 1960-йилларгача қуриб битказилган ва 1963-йилда туман расман ташкил этилган.
Бугунги кунда туман пойтахтимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва бошқа соҳалардаги тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Тадбирда сўзга чиққанлар туманда олиб борилаётган хайрли ишлар, истиқболли лойиҳаларга тўхталиб ўтишди ва Чилонзорнинг бундан кейин ҳам юқори суратларда ривожланиб боришига умид билдиришди. Тадбир маданият ва санъат усталари иштирокидаги консерт билан давом этди.