Тадбир ички туризмни янада ривожлантиришга йўналтирилган. Фестивалда ҳунармандчилик ярмаркаси, миллий таомлар фестивали бўлиб ўтиб, спорт ўйинлари, санъаткорларнинг чиқишлари, дам олиш масканида "Меҳригиё" доривор гиёҳлар тақдимоти ва бошқа кўнгилочар дастурлар намойиш этилади.

Дам олиш кунларини оила ва дўстлар даврасида ўтказишни истовчилар учун шинам хоналар, сузиш ҳавзаси, спорт иншоотлари, футбол майдончаси, фитнес-клуб мавжуд. Тадбирда барча санитария талабларига риоя қилиниб, тиббиёт ходимлари хизматлари йўлга қўйилади.